Патрушев НАТОнинг Шарқий Европадаги режалари ҳақида гапирди

Патрушев НАТОнинг Шарқий Европадаги режалари ҳақида гапирди

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ҳамкасблари билан Ереванда бўлиб ўтган учрашувда НАТО Шарқий Европани ҳарбий амалиётлар учун энг эҳтимолий майдон деб ҳисоблайди.

Унинг сўзларига кўра, май ойида ўтказилган “Европа ҳимоячиси – 2022” ҳарбий машғулотлари шундан далолат беради. Машқлар Европа Иттифоқининг ўн тўққизта давлатида ўтказилди, уларда 18 мингга яқин киши қатнашди.

Россия Федерациясининг Украинада махсус операцияси бошланганидан сўнг, НАТО давлатлари альянснинг шарқий қанотига ўн минглаб ҳарбий хизматчиларни жойлаштирди.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг аввалроқ 28-30 июнь кунлари Мадридда бўлиб ўтадиган саммитда Альянс давлатлари етакчилари шарқий қанотни янада мустаҳкамлашга қарор қилишини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!