Париждаги Миллий табиий тарих музейида (MNHN) душанбадан сешанбага ўтар кечаси ўғирлик содир бўлди.
Actu17 портали хабар беришича, етказилган зарар 600 минг еврога баҳоланмоқда.
Нашр манбаларига кўра, қароқчилар яхши тайёргарлик кўрган ва олтита олтин қуймасини олиб кетишга муваффақ бўлган. Воқеа юзасидан тергов ишларини суд полициясининг бандитизмга қарши бригадаси олиб бормоқда.
Август ойида France Info радиостанцияси MNHN бир неча ҳафта давом этган кенг кўламли киберҳужумга учрагани ҳақида хабар берган эди. Шу сабабли "тадқиқот, экспертиза, кутубхоналарнинг нормал ишлаши ва коллекциялар бўйича маслаҳат фаолияти учун зарур бўлган онлайн воситалар" мавжуд эмаслиги қайд этилди.
Миллий табиат тарихи музейи бир қанча музейлар, лабораториялар, кутубхоналар ва боғларни, жумладан Париждаги Ботаника боғи ва Винсен ҳайвонот боғини ўз ичига олган йирик илмий тадқиқот марказининг бир қисмидир.
Самарқанднинг “Динамо” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов бўйича келиб тушадиган трансфер таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/4 финали доирасида Швейцарияга қарши ўтказилган учрашувда (3:1) гол ура олмади ва ўз тарихий сериясини якунлади.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.
Исроиллик кўчманчилар томонидан босиб олинган Ғарбий Соҳилнинг Ал-Халил (Хеврон) ва Наблус ҳудудларида уюштирилган ҳужумлар оқибатида етти нафар фаластинлик жароҳат олди. Жабрланганлар орасида икки нафар бола, тўрт нафар аёл ва бир кекса эркак бор.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Украинага Россия инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш учун босим ўтказишга тайёрми ёки йўқми, деган саволга Оқ уй жавоб бериши кераклигини билдирди.