Парҳезшунос саратондан ҳимоя қила оладиган маҳсулотларни маълум қилди

Парҳезшунос саратондан ҳимоя қила оладиган маҳсулотларни маълум қилди

Россиялик парҳезшунос Наталья Денисова организмни саратон ўсмалари пайдо бўлишидан қандай маҳсулотлар ҳимоя қилишини маълум қилди.

Бу ҳақда "Российская газета" ёзади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ҳужайра мембранадаги оксидланиш жараёни туфайли заифлаша бошлайди, бу радиация, стресс ва бошқа омиллар туфайли юзага келиши мумкин. Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларида мавжуд бўлган антиоксидантлар бу жараённи тўхтатган ҳолда ҳужайраларни ҳимоя қилади.

C, E витаминлари ҳамда бета-каротин эса кучли антиоксидантлар ҳисобланади. Ўз навбатида, C витамини киви, қора қорағат, қизил қалампир ва ҳатто картошка ҳамда пиёзда жуда кўп миқдорда бўлади. E витаминининг кўп қисмини эса ўсимлик мойлари ва ёнғоқларда топиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!