Парацетамол хавфли эканлиги айтилмоқда

Парацетамол хавфли эканлиги айтилмоқда

Буюк Британиянинг Бристол университети олимлари, ҳомиладорлик пайтида парацетамолни истеъмол қилиш, олти ойдан 11 ёшгача бўлган болаларда хатти-ҳаракатларнинг бузилишига олиб келиши мумкинлигини аниқлади.

Тадқиқотда 14 минг бола иштирок этди, уларнинг 43 фоизи ҳомиладорликнинг еттинчи ойида оғриқни енгиллаштириш учун парацетамолни қабул қилишганини тан олишди. Мутахассислар хотира, ақлий қобилият коеффициенти, мактабгача ривожланиш даражаси, темперамент ва хулқ-атворга оид тестларни ўтказди.

Маълум бўлишича, оналар томонидан оғриқ қолдирувчи воситалардан фойдаланиш гиперактивлик юқори хавфи ва ёш болаларда диққатни жалб қилиш билан боғлиқ экан. Ўғил болалар препаратга қизларга қараганда кўпроқ мойил бўлиб чиқишди.

Олимларнинг фикрича, натижалар ҳомиладорлик пайтида аёлларни дори-дармонларни қабул қилишда эҳтиёт бўлиш кераклиги ҳақидаги тавсияларни тасдиқлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!