Панжобда қўл бола алкогол қурбонлари сони 100 дан ошди

Панжобда қўл бола алкогол қурбонлари сони 100 дан ошди

Ҳиндистоннинг Панжоб штатида қалбаки спиртли ичимликларни истеъмол қилиш оқибатида ҳалок бўлганлар сони кўпаймоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, 104 киши қалбаки спиртли ичимликлар қурбонига айланган. Маҳаллий ҳокимият идоралари ўлимлар кўрсаткичи кўпроқ бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

“The Times of India” газетаси хабарига кўра, полиция аллақачон қалбаки спиртли ичимликлар ва сотишда гумон қилинган 25 кишини ҳибсга олган.

Дастлабки бешта ўлим бир ҳафта олдин Тарн Таран округидаги иккита қишлоқда қайд этилган. Кейинроқ  бошқа аҳоли пунктларидан ҳам ўлимлар ҳақида хабарлар кела бошлаган.

Қалбаки спиртли ичимликнинг дастлабки текшируви унда бўёқ ишларида фойдаланиладиган заҳарли денатурацияланган спирт мавжудлигини кўрсатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!