Пандемия: Инсоният икки йўл олдида турибди

Пандемия: Инсоният икки йўл олдида турибди

Коронавирус пандемияси атрофидаги глобал инқироз «бундан аввалгидек чиқа олмайдиган» одамларнинг турмуш тарзини ўзгартирмоқда.

Бу ҳақда Папа Франциск БМТнинг Бош ассамблеясидаги нутқи давомида маълум қилди.

«Ушбу инқироз бизнинг турмуш тарзимизни ўзгартиради, иқтисодий, тиббий ва ижтимоий тизимимизни шубҳа остига қўяди, шунингдек, инсоний заифлигимизни очиб беради», - дея таъкидламоқда Папа.

Унинг фикрига кўра, пандемия ёки «ресурсларнинг тенгсиз тақсимланишига асосланган бойлар ва камбағаллар ўртасидаги фарқни кенгайтирадиган» турмуш тарзини ўзгартириш ва қайта кўриб чиқиш имкониятини беради ёки «кўпроқ индивидуализм ва элитизм томон» ортга қайтишга сабаб бўлади.

«Биз иккита содир бўлиши мумкин бўлган икки йўл олдида турибмиз. Шулардан бири глобал умумий масъулият туйғуси янгиланишининг акси сифатида мультилатерализм (кўп томонлама алоқалар)нинг мустаҳкамланишига олиб келади. Яна бири эса камбағаллар, заиф одамлар ва ҳаётнинг энг чеккаларида яшовчиларни ҳисобга олмаганда, ўз кучигагина ишониш, миллатчилик, протекционизм, индивидуализм ва яккаланиш ҳолатини келтириб чиқаради. Бу йўл, шак-шубҳасиз, бутун жамиятга зарар етказади. У ғолиб чиқмаслиги керак», дейди Папа Франциск.

Ўз навбатида, пандемия асосий соғлиқни сақлаш хизматларининг ҳар томонлама бўлиши зарурлигини кўрсатганини таъкидлаган Рим-католик черкови раҳбари шу муносабат билан давлатлар ва фармацевтика саноати раҳбарларини CОVID-19га қарши вакциналардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун «кучларини аямасликка» чақирди ва «Биз гуманитар инқирозларнинг айни пайтдаги ҳолатга айланганини тан олишимиз керак», дея қайд этди.

Ватикан раҳбари ўз нутқи давомида пандемиянинг меҳнат бозори учун салбий оқибатлари, миграция ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши, шу жумладан, дини сабабли таъқибларга учраш ҳолатларига ҳам тўхталиб ўтди.

" CОVID-19 инқирозининг болаларга, шу жумладан, ҳамроҳсиз ёш мигрантлар ва қочқинларга бўлган ҳалокатли таъсирини тан олишдан бош тортолмаймиз«, дея қўшимча қилган Папа Франциск болаларга нисбатан зўравонлик кўпайганига ишора қилиб, »бир қатор мамлакатлар ва ташкилотларнинг абортни пандемияга қарши инсонпарварлик чораларида кўрсатиладиган муҳим хизматлардан бири сифатида тарғиб қилаётганидан" афсус билдирди.

Унинг сўзларига кўра, БМТ тинчлик учун янада самарали «устахонага» айланиши керак. Зеро, бу яқиндагина пандемия шароитида ярашишга чақириш билан ҳам тасдиқланди.

«Шу муносабат билан мен давлатларни ўз фуқароларига етарли даражада қўллаб-қувватлашни қийинлаштирадиган халқаро санкцияларни юмшатиш муҳимлигини яна бир бор таъкидламоқчиман. Зеро, пандемия бизни бир-биримизсиз яшай олмаслигимизни ёки ундан ҳам ёмони, бир-биримизга қарши тура олмаслигимизни кўрсатди», деди Папа сўзининг охирида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!