Пандемия дунё бўйлаб яна 340 миллион одамни ишсиз қолдириши мумкин

Пандемия дунё бўйлаб яна 340 миллион одамни ишсиз қолдириши мумкин

Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, пандемия дунё бўйлаб яна 340 миллион одамни ишсиз қолдириши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, одамлар яна карантин режимига қайтишса, йил охиригача ишларидан айрилишади. Қайд этилишича, пандемия аллақачон дунё бўйлаб 400 миллион одамни ишсиз қолдиришга улгурган.

Биргина мисол, француз самолётларини ишлаб чиқарувчи “Airbus” компанияси коронавирус пандемияси туфайли 15 минг ходимни қисқартиришини эълон қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, компания Германияда 6000 га яқин, Францияда 5 мингга яқин, Буюк Британияда 1700 та ва Испанияда эса 900 та иш жойини қисқартиришга мажбур.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!