Пандемия даврида қайси вилоятда ажримлар сони кўпайган?

Пандемия даврида қайси вилоятда ажримлар сони кўпайган?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 16 944та ажрим ҳолати ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 371тага кам.

Жорий йилнинг август ойида 2 381та (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107тага кам) ажрим ҳолатлари қайд этилиб, республика бўйича энг кўп ажрим Тошкент шаҳрида (350та) кузатилди.

Ўтган 8 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган ажримлар сони бўйича Тошкент шаҳри – 2 244та, Андижон – 1 999та, Самарқанд – 1 793та, Тошкент – 1 738та ва 1 700та билан Фарғона вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

Маълумот ўрнида, республика бўйича 8 ойда энг кам ажрим ҳолатлари Навоий (578та) вилоятида қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!