Пандемия даврида дунёда олмосга бўлган талаб ошди

Пандемия даврида дунёда олмосга бўлган талаб ошди

Пандемия даврида дунёда олмосга бўлган талаб ошди, деб хабар бермоқда «Известия» телеканали.

2020 йилгача одамлар пулларининг кўп миқдорини саёҳат ва ресторанларга сарфлаган. Карантин чекловлари истеъмолчиларнинг хоҳиш-истакларини ўзгартирди. Таъкидланишича, олмос чиқариш ва сотиш бўйича йирик халқаро ташкилот бўлган "De Beers" нархларини 5 фоизга оширган бўлса ҳам, олмосга талаб пасаймади.

Маълумотларга кўра, компания олмос етказиб бериш бўйича 600 миллион долларлик шартнома имзоламоқчи. Битим сўнгги уч йил ичида соҳадаги энг йирик келишув бўлиши мумкин.

Бозорнинг баъзи иштирокчилари таъкидлашича, COVID-19га қарши оммавий эмлаш олмосга бўлган талабнинг пасайишига олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “De Beers” - табиий олмосларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланадиган халқаро корпорация. У 1888 йилда ҳозирги Жанубий Aфрикада ташкил этилган. Реклама шиори: «Олмослар абадийдир».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!