Пандаларни ўлдирганларга ўлим жазоси берилади

Пандаларни ўлдирганларга ўлим жазоси берилади

Пандаларнинг ёввойи табиатдаги сони сўнгги ўн йилликда 1,8 мингтага етди. Бу ҳақда Хитой экология вазирлиги вакили Цуй Шухун эълон қилди.

Шундай қилиб, пандаларнинг статуси "йўқолаётган"дан "ҳимояга муҳтож" турга туширилди.

Табиатни муҳофаза қилиш халқаро қўмитаси 2016 йилдаёқ бу ишни амалга оширган, аммо пандалар ватани бўлган Хитой қарорни шошилинч деб баҳолаган эди.

Катта пандалар айиқлар оиласига кириб, фақат ўсимликлар билан озиқланади. Бу жониворлар жуда секин ўсади ва ривожланади.

Хитой халқ республикаси қонунларига кўра, пандаларни ўлдирганларга ўлим ёки бутун умрлик қамоқ жазоси берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!