Палладий нархи 16 йил ичида илк бор олтинникидан ошди

Палладий нархи 16 йил ичида илк бор олтинникидан ошди

5 декабрдаги биржа савдолари вақтида палладий нархи олтинникидан ошди. Таъкидланишича, бу ҳолат 16 йилдан бери кузатилмаган.

Савдолар вақтида палладий нархи учлик унцияси (31,1035 грамм) учун 1236,48 долларни, олтинники эса 1235,37 долларни ташкил қилган.

Палладий нархи автомобилнинг ишланган газларини филтрлаш тизимини ишлаб чиқаришда қўлланадиган ушбу қимматбаҳо металл танқислашиши мумкинлиги хавотири сабабли охирги 4 ой ичида 25 фоизга қимматлашган. Истеъмолчиларнинг дизел двигателли автомобиллардан бензинлилари фойдасига воз кечишлари палладийнинг ишлаб чиқаришда қўлланиши ошишига туртки бўлмоқда.      

“Палладий жуда чекланган миқдорда етказиб берилади. Шу билан бирга олтин ва палладий нархларининг яқинлашиши палладийнинг кучли кўрсаткичлари ва олтиннинг паст динамикаси натижасидир”, деб айтган Metal Focus Ltd. маслаҳатчиси Чираг Шет.

“Одамлар палладийнинг ҳар бир унцияси учун курашмоқдалар”, деб қўшимча қилган BMO Capital Markets мутахасссиси Тай Вонг.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!