Паландўкен чанғи маркази – Эрзурум

Паландўкен чанғи маркази – Эрзурум

Узунлиги 70 километр ва кенглиги 25 километр бўлган майдонни эгаллаган Паланўкен тоғлари 1993-йилда “Қиш туризми маркази” деб эълон қилинган. Ушбу марказда; Эрзурум (Ҳинис) бўғози, Кўнакли ва Гез платосидан иборат 3 та чанғи курорти мавжуд. Эрзурум бўғози Паландўкен чанғи маркази сифатида ҳам танилган. Паландўкен чанғи марказида кичик ва катта слалом мусобақалари учун Халқаро Чанғи Федерацияси (FIS) томонидан рўйхатга олинган иккита чанғи майдони мавжуд.

Эрзурумнинг жанубида, 3 минг 176 метр баландликда жойлашган Паландўкен, қор сифати ва 5 ой давомида чанғида учишга яроқли узун йўллари билан дунёнинг энг муҳим чанғи марказларидан биридир. 2011-йили 25-Жаҳон университетлари қишки ўйинларига мезбонлик қилган Эрзурум Туркия ва дунё бўйича қишки туризмнинг янги диққатга сазовор марказларидан бирига айланди. Ҳатто қишки Олимпия ўйинларининг ҳам уюштирилишига имкон берувчи Паландўкен чанғи майдонларии дунёдаги энг узун ва тик йўлларидан ҳисобланади. Паландўкен машҳур “New York Times” газетаси томонидан яқинда эълон қилинган рейтингида дунёдаги 41 чанғи курортлари орасида 18-ўринни эгаллади.

Октябр-ноябр ойларидан бошлаб қор ёғадиган Эрзурумда чанғи мавсуми ноябрдан бошланади ва апрел ойининг охиригача давом этади. Иқлими туфайли Паландўкен бутун чанғи мавсуми давомида чанғида юриш имконини берувчи "чангли қор" хусусиятини сақлаб қолади. 2000-3176 метр баландликда жойлашган Паландўкен чанғи маркази ёнбағирларида 10 та ўриндиқли лифт, 1 та телелифт, 2 та болалар учун мўлжалланган лифт ва 1 та гондол лифти туристлар учун хизмат қилади. Паландўкенда гондол лифти ёрдамида 1000 метрлик кўтарилиш билан Эждер тепалигига етиб бориш мумкин ҳамда 7 та осон, 8 та ўрта, профессионал (қийин) ва 4 та табиий чанғи майдон мавжуд. Барча чанғи майдонларида тахминан 12 минг кишининг бир вақтнинг ўзида чанғида юриш имконияти мавжуд.

Паландўкен чанғи маркази тоғ чанғиси ва сноуборд учун жуда мос чанғи майдонларини таклиф қилса-да, чанғидан ташқари, параплан, алпинизм, “snowtube” ва пейнтбол каби туризмнинг турли машғулотлари учун мукаммал маскандир. Паландўкен тоғининг атрофи ўзининг табиат боғи шаклидаги кўриниши билан барча тўрт фаслда диққатга сазовор жойлар, пикник ва томоша майдони сифатида турли хил гўзал манзараларни тақдим этади.

Паландўкен конгресс туризм маркази ҳам ҳисобланади. Кўчкининг олдини олиш ва сунъий қор тизимлари мавжуд бўлган Паландўкен чанғи маркази тиббиёт шаҳри ҳисобланган Эрзурумнинг энг замонавий шифохоналаридан атиги 5 километр узоқликда жойлашган. Барча даражадаги чанғичиларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлган Паландўкен чанғи марказида жойлашган меҳмонхоналар ва шаҳар марказидаги кўплаб 3 ва 2 юлдузли меҳмонхоналар мавжуд. Ушбу чанғи маркази аеропортдан 15 километр ва шаҳар марказидан 4 километр узоқликда жойлашган. Тоғ-чанғи марказига дам олиш кунлари Эрзурум шаҳар ҳокимияти автобуслари, бошқа кунларда эса шахсий транспорт воситалари ва таксилар орқали амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!