Озодбек Назарбеков Туркманистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди

Озодбек Назарбеков Туркманистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлди

Туркманистон етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековга Туркманистонда хизмат кўрсатган артист – шарафли унвонини бериш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақида РИА Новости Туркманистон телевидениесига асосан хабар қилмоқда.

Ҳужжатда айтилишига кўра, Озодбек Наазарбековга ушбу шарафли унвон - унинг икки халқ орасида дўстликни мустаҳкамлаш, мусиқа ва қўшиқ санъатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва профессионал усталиги учун берилган.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Туркманистонда бир неча бор саҳналарга чиққан эди. Ушбу концертларда президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам бўлган, дейилган хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг апрель ойида Туркманистон президенти озарбайжонлик хонанда Полад Бюльбюль ўглига ҳам Туркманистон ва Озарбайжон халқлари қўшничилиги ва мусиқа санъатига қўшган ҳиссаси учун “Туркманистон халқ артисти” унвонини тақдим этган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!