Озодбек Назарбеков қайси партияга аъзо бўлди?

Озодбек Назарбеков қайси партияга аъзо бўлди?

Кеча, 21 сентябрь куни Ўзбекистон халқ артисти, Маданият вазири ўринбосари Озодбек Назарбеков «Миллий тикланиш» партияси аъзоси бўлган.

Шунингдек, журналист-сухандон Ареват Григорян ҳам партия аъзосига айланган.

«Улар миллий тикланиш ғояси тарафдори эканликларини билдириб, сайлов кампаниясида фаол иштирок этишларини таъкидладилар», дейилади партия хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар учун кампанияларга старт берилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!