Озода Нурсаидова: "Агар онам бўлмаганда Ўзбекистондан анча аввал кетардим"

Озода Нурсаидова: "Агар онам бўлмаганда Ўзбекистондан анча аввал кетардим"

Озода Нурсаидова QALAMPIR.UZ’нинг “Жим туринг”лойиҳасига берган интервьюсида “запрет”да бўлган даврларида уни Ўзбекистонда фақат онаси ушлаб турганини алоҳида урғулади

“Агар онам бўлмаганда мен Ўзбекистондан анча аввал кетган бўлардим. Мени яширадиган жойим йўқ. 14 йилни ўтказиш осонмас. 14 йил давомида ўз касбингизни қилмаслигингиз жуда оғир нарса”, дейди Озода Нурсаидова.

Хонандага 2019 йилнинг октябрь ойида қўшиқларини телеэкранлар ва радио орқали тақдим этиш имконияти берилди. 2020 йилнинг апрель ойида у узоқ танаффусдан кейинги илк концерт дастурини эълон қилган эди. Бироқ, коронавирус пандемияси сабаб кўплар қаторида унинг концерти ҳам бекор қилинди. Ўтган йили қолдирилган концерт эса жорий йилнинг 6-12 апрель кунлари “Халқлар дўстлиги” саройида бўлиб ўтади. 

Озода Нурсаидова суҳбатда давом этаркан, ўтган 14 йил ўзи ва оила аъзоларига қандай таъсир қилгани ҳақида шундай дейди: 

“Мени қўлимдан санъатдан бошқа ҳеч нарса келмайди. Бундан ташқари, атрофингиздаги одамларнинг муносабати ўша оғриқни янада кучайтиради. Ўша кезларида агар онам бўлмаганларида, мен Ўзбекистондан кетардим. Ўшанда онам менга, мен онамга далда бўлдим. Мана шу 14 йил онамни қаритди. Бу орада қанд хасталигига чалиндилар, юраклари оғрийдиган бўлиб қолди. Мендан ҳам кўп онам қаридилар”. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!