Озод Шарофиддинов ҳақидаги ҳужжатли фильм премьера қилинди

Озод Шарофиддинов ҳақидаги ҳужжатли фильм премьера қилинди

Бугун Адиблар хиёбонида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан ҳамкорликда “Ижод студияси” томонидан яратилган Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарофиддинов ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг премьераси (https://telegra.ph/Ozod-Sharofiddinov-09-24) бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 20 май куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Адиблар хиёбони”га ташрифи давомида берилган топшириқлари ва киноижодкорлар билан ўтказилган учрашувнинг 92-сонли баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ва Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда “Халқ юраги” туркумидаги 24 нафар адибларга бағишланган ҳужжатли фильмлар яратилди.

Сценарий муаллифи Шуҳрат Ризаев, постановкачи режиссёр Жўрабек Рўзметов, постановкачи оператор Иқболжон Мелиқўзиев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!