Озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашуви эвазига Тожикистонда инфляция ўсди

Озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашуви эвазига Тожикистонда инфляция ўсди

"Тожикистонда сентябрь ойи инфляцияси 1,1 фоизни ташкил этди", – дея хабар беради Тожикистон миллий банки.

Маълумотларга кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 фоиз кўп. Инфляция ошишига озиқ-овқатларнинг 2,8 фоиз ва бошқа маҳсулотларнинг 0,6 фоиз қимматлашуви сабаб бўлган.

Шунингдек, сентябрь ойида пулли хизмат кўрсатиш 3,8 фоиз камайган.

Шундай қилиб, 2018 йилнинг 9 ойи давомида инфляция 3,8 фоизни ташкил этди.

Йил охирига қадар инфляция 7 фоиздан ошиши кутилмоқда.

2017 йили инфляция 6,7 фоиз бўлган эди.

Manba: turon24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!