Озиқ-овқат маҳсулотлари энг қиммат бўлган мамлакатларнинг ўн еттитаси Африкада жойлашган

Озиқ-овқат маҳсулотлари энг қиммат бўлган мамлакатларнинг ўн еттитаси Африкада жойлашган

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи аҳоли даромадларига нисбатан энг қиммат бўлган давлат сифатида Жанубий Судан эътироф этилди. Бу мамлакатда яшовчи киши гуруч ва дуккаклилардан иборат палов ея олиш учун икки кун ишлашига тўғри келар экан.

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури маълумотига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари энг қиммат бўлган йигирма мамлакатнинг ўн еттитаси Африкада жойлашган. Бу давлатларда нарх кўтарилишининг энг асосий сабаби қуролли тўқнашувлар ҳисобланади. 

“Бизнинг янги ҳисоботда қайд этилганидек, очликнинг ортида ҳалокатли низолар, иқлим ўзгариши, иқтисодий инқироз бор, энди уларнинг қаторига COVID-19 пандемияси ҳам қўшилди”, – дейди Жаҳон озиқ-овқат дастури раҳбари Дэвид Бисли. 

Маълум бўлишича, пандемиядан аввал Жанубий Судан аҳолиси бир марталик таом учун кунлик даромадининг 27 фоизини сарфлар эди, ҳозир бу кўрсаткич 186 фоизга етган. 

Озиқ-овқат маҳсулотлари энг қиммат йигирмата давлат сафида Тожикистон ҳам бор. Тожикистонликлар тушлик ёки кечки овқат учун кунлик даромадининг 13 фозини сарфлар экан.  


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!