Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.А. фуқаро И.К.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Тошкент халқаро аэропорти ҳудудидан озиқ-овқат дўкони очиши учун жой олиб бериши эвазига 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Фурқат тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бешариқ тумани Йўллардан фойдаланиш давлат муассасасида бўлим бошлиғи А.К. фуқаро Х.Ю.нинг ишончига кириб, унга муассаса ихтиёридаги “Янги маҳалла” МФЙ ҳудудидаги автобекат ўрнида “ақлли бекат” қуриши учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг янги аъзоси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрини билдирди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумидаги нутқида Қўшма Штатларни саноат ишлаб чиқариши, сунъий интеллект ва криптовалюталар каби соҳаларда етакчига айлантириш ниятида эканлигини маълум қилди.
Трампнинг Украина бўйича собиқ махсус вакили Волкер Куртнинг айтишича, Трампнинг Россияга нисбатан жиддийроқ санкциялар таҳдиди "Владимир Путинга вазият яхшиланмайди, аксинча ёмонлашади деган сигнал беради".