Озарбайжонда мухолифатчилар муддатидан олдинги сайловларга қарши чиқмоқда

Озарбайжонда мухолифатчилар муддатидан олдинги сайловларга қарши чиқмоқда

5 декабрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев мамлакат Милли Межлис (Парламент)ини тарқатиб юбориш ва муддатдан илгари сайловлар ўтказиш санасини 2020 йилининг 9 февралига белгилаш юзасидан фармон имзолади.

Давлат раҳбарининг мазкур фармони Президент сайтида эълон қилинди.

Аввалроқ, Озарбайжон парламенти Президент Алиевга мурожаат қилиб мамлакатда муддатдан аввал сайловлар ўтказилиши учун парламент тарқатилишини сўраган эди.

Мурожаатга жавобан ҳукмрон “Янги Озарбайжон” партияси ўз баёнотида, бу Милли Межлиснинг “янгиланиши” учун зарурлиги ва ҳукумат идораларидаги кадрлар ўзгариши “халқ томонидан ижобий кутиб олиниши”ни маълум қилган.

Демократик кучлар Миллий Кенгаши (ДКМК) сиймосидаги мухолифатчилар муддатдан аввалги сайловларга қарши чиқди. Уларнинг фикрича муддатдан аввалги сайловлар мамлакатда Алиевлар оиласининг ҳукмронлигини янада мустаҳкамлайди.

“Муддатдан аввалги парламент сайловлари демократик ислоҳотлар ўтказилишини кўзламайди, балки ҳукуматни битта оила қўлида концентрация қилишга қаратилган“, дейилади Демократик кучлар Миллий Кенгаши баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!