Озарбайжонда CОVID-19га қарши эмлаш бошланмоқда

Озарбайжонда CОVID-19га қарши эмлаш бошланмоқда

Озарбайжонда 18 январдан Хитойнинг “Sinovac Biotech” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “CoronaVаc” вакцинаси билан аҳолини оммавий эмлаш бошланади.

Маълумотларга кўра, ҳукумат тўрт миллион дозага буюртма берган.

"Коронавирусга қарши эмлашни 18 январдан бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинди", деди мамлакат президентининг ёрдамчиси Шаҳмар Мовсумов.

Озарбайжон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Теймур Мусаевнинг сўзларига кўра, Хитойдан буюрилган дозалар аввал Туркияга етказилган ва у ерда лабораторияларда стандартларга мувофиқлиги текширилганидан сўнггина қадоқланиб Озарбайжонга юборилади.

Шунингдек, маълум бўлишича, биринчи навбатда тиббиёт ходимлари эмланади, 1 февралдан бошлаб эмлашнинг иккинчи босқичи бошланади ва унда 65 ёшдан ошган фуқаролар қамраб олинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!