Озарбайжон Тоғли Қорабоғда халқаро аэропорт қуришни бошлади

Озарбайжон Тоғли Қорабоғда халқаро аэропорт қуришни бошлади

Боку Тоғли Қорабоғда халқаро аэропорт қуришни бошлади, деб хабар беради «Коммерсантъ». У Эрон чегараси яқинида, Шуша шаҳридан 62 километр масофада жойлашган Фузулий шаҳрида қурилади.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев аэропортни шу йилнинг кузида фойдаланишга топширишни кўзламоқда. Унинг қўшимча қилишича, аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги самолётларнинг барча турларини, шу жумладан, энг оғирларини ҳам қабул қилишга қодир бўлади.

«Фузулийдаги аэропортга келсак, ишлар аллақачон бошланган. Биз минасизлантириш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал қилишни бошладик, чунки биринчи навбатда у ерда ҳудудни тозалаш керак эди. Бу жараён якунланиш арафасида турибди ва тезкор муддатда аэропорт фойдаланишга топширилади… Табиийки, у шу йил топширилади. Бу эрта куз чоғида бўлишини хоҳлаймиз. Агар ҳаммаси режа бўйича кетадиган бўлса, шу йилнинг эрта кузида аэропорт ишга туширилади», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, аэропорт ҳам Қорабоғ ҳудудини қайта тиклаш учун, ҳам қўшни давлатлар фуқароларининг Шуша шаҳрига етиб бориш қулайлигини таъминлаш учун қўлланилади. Аэропорт билан бирга, Шуша шаҳрида иккита автомобиль йўли ҳам қурилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғдаги низо 2020 йил сентябрда кучайди. 2020 йил 10 ноябрь куни Россия, Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғда тинчлик ҳақида битим имзолади. Россия иштирокидаги музокаралар натижасига кўра, низо томонлари ўт очишни тўхтатишга қарор қилди. 10 ноябрга ўтар кечаси Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон ва Россия президентлари Илҳом Алиев ва Владимир Путин билан Тоғли Қорабоғда ўт очишни ва жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисида келишув имзолади.

Сулҳ шартлари Келбажар, Ағдам, Лочин туманлари ва Қазаҳ туманида Арманистон томони эгаллаб турган ҳудудлар Озарбайжон назорати остига берилишини назарда тутади.

Баҳсли ҳудудга 2 мингга яқин Россия тинчликпарварлари киритилади, улар ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилинишини назорат қилади. Шунингдек, томонлар асирлар, марҳумларнинг жасадларини айирбошлашни бошлайди ва минтақада транспорт қатновини қайта тиклайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!