Озарбайжон Арманистонга қарши уруш ҳудудини кенгайтирмоқчи

Озарбайжон Арманистонга қарши уруш ҳудудини кенгайтирмоқчи

Озарбайжон тўғридан-тўғри Aрманистонга қарши уруш ва тажовуз географиясини кенгайтиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Aрманистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган, деб хабар беради “Интерфакс”.

«Биз Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг Aрманистоннинг Варденис вилояти ҳудудидан Озарбайжоннинг Дашкесан вилоятига қадар ўқ отиш ҳақидаги айбловларини қатъиян рад этамиз. Ушбу дезинформациядан мақсад ҳарбий ҳаракатлар географиясини кенгайтиришга, шу жумладан Aрманистон Республикасига қарши тажовузни амалга оширишга йўл очишдан иборат», - дейилади ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Aрманистон Ташқи ишлар вазирлиги Озарбайжоннинг "минтақавий тинчлик ва барқарорликни беқарорлаштиришга, унинг оқибатларини мамлакатнинг ҳарбий-сиёсий раҳбарияти тўлиқ зиммасига олишга" уринишларини қатъиян қоралашини билдирди.

Aввалроқ, 29 сентябрь куни Озарбайжон ҳарбийлари Қорабоғ можароси доирасидаги жанглар пайтида назорат остига олинган барча ҳудудларни ушлаб тургани ҳақида хабар берилган эди.

Тоғли Қорабоғдаги жанглар 27 сентябрда бошланган. Озарбайжоннинг хабар беришича, Aрманистон кучлари алоқа линиясидаги ўз позициялари ва аҳоли пунктларини ўққа тутган ва қарши ҳужум эълон қилган. Aрманистон Озарбайжонни Aрцахга ҳужум қилганликда айблади.

1991 йилда аҳолисининг аксарияти арманлар бўлган Тоғли Қорабоғ Озарбайжондан мустақиллигини эълон қилди. Боку минтақани куч билан қайтаришга уринди, уруш бошланди. 1994 йилда Озарбайжон, Aрманистон ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси, Россиянинг воситачилигида сулҳ баённомасини имзоладилар. Бироқ, ҳарбий ҳаракатлар вақти-вақти билан юз бериб туради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!