Озарбабойжондаги ўқ-дорилар омборида кучли портлашлар ва ёнғин юз берди

Озарбабойжондаги ўқ-дорилар омборида кучли портлашлар ва ёнғин юз берди
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, тунда Гёранбой туманининг Низомий қишлоғи аҳолиси ёрқин алангани кўрган ва кетма-кет портлашларни эшитган. Снарядлар юзлаб метр узоқликка учиб кетган. Яқин атрофдаги аҳоли пунктлари аҳолиси эвакуация қилинган, жабрланганлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ. Ҳозирда ёнғин тарқалишининг олдини олиш ва уни ўчириш бўйича тегишли давлат тузилмалари билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

<