Ойнани қорайтиришга рухсат олдингизми? Энди эса голограммани ёпиштиришни унутманг!

Ойнани қорайтиришга рухсат олдингизми? Энди эса голограммани ёпиштиришни унутманг!

Жорий йилнинг 5 августидан бошлаб автомобил ойналарига ранг бериш имконияти учун тўлов ставкалари сезиларли даражада пасайтирилгандан сўнг, кўплаб хайдовчилар рухсат олишга қарор қилишди. Пойтахт йўлларида қорайтирилган ойналар билан тобора кўпроқ автомобиллар пайдо бўлмоқда, аммо шу билан бирга биз қуйидаги муаммога кўпроқ гувоҳ бўляпмиз: олди ойнада махсус эмблемалар (голограммалар) йўқлиги.

Эслатиб ўтамиз, рухсат ва қорайтирадиган плёнка билан бирга, хайдовчи ўнг томондаги олди ойнага ёпиштирилиши керак бўлган махсус эмблемани (голограммани) олади. Ушбу эмблема "қоғоз" хужжати билан бирга ранг бериш учун рухсатноманинг мавжудлигини кўрсатади, шунингдек қалбаки хужжатлардан ҳимоя қилишнинг юқори даражасига эга. Ушбу голограмма олди ойнанинг юқори ўнг бурчагида ёпиштирилган бўлиши керак.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими учун ойнада эмблеманинг мавжудлиги хайдовчининг рухсати борлигини билдиради, яъни тегишли хужжатни текшириш учун қорайтирилган ойнали машинани тўхтатиш ҳолати камроқ бўлади. Ва тўхтатилган ҳолларда ҳам, рухсатни текшириш кўп вақтни талаб қилмайдиган масала бўлиб қолади, чунки эмблема кўриниб туради.

Шунинг учун, эслатма билан рухсат олган хайдовчиларга мурожаат қиламиз: олди ойнада олган эмблемани (голограмма) ёпиштиришни унутманг.

Шунингдек, аҳолининг автоулов ойнасини қорайтириш мавзусига катта қизиқиши туфайли биз хужжат ва эмблемаларни сохталаштириш, сохта хужжатларни ва эмблемарални сотишда иштирок этиш ёки улардан фойдаланиш ҳолатлари юзга келишини тушунамиз. Эслатиб ўтамиз, ҳар уч ҳолатда ҳам, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддасига асосан "Ҳужжатлар, штамплар, мухрлар, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, улардан фойдаланиш ёки уларни сотиш" учун жавобгарликка тортиш чоралари белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!