Ойлаб маош ололмаётган афғон шифокорлари намойишга чиқди

Ойлаб маош ололмаётган афғон шифокорлари намойишга чиқди

Самангон ва Нуристон вилоятларидан келган юзлаб шифокорлар БМТнинг Афғонистонга кўмак миссияси биноси олдига йиғилиб, Жаҳон банкидан 14 ойдан бери берилмаётган маошлари тўланишини талаб қилди.

Khaama Press хабарида айтилишича, шифокорлар касалхоналарда дори-дармон ниҳоятда етишмаётганидан ҳам шикоят қилган. Улар Жаҳон банкидан пулларни Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки бирор нодавлат ташкилот орқали юборишни, чунки «Толибон» ҳаракатининг Жаҳон банки билан алоқаси йўқлигини айтишди.

Агар маошлари тўланмаса, шифокорлар норозилик намойишини давом эттириш ниятида.

Улар Жаҳон банкининг Афғонистондаги пудратчиси Асад Фаёзни банк ажратган пулларни ўғирлаб, хорижга қочиб кетишда айблади. «У Самангон ва Нуристон вилоятларида оналар ва болалар ўлимининг ортишига сабабчи бўлган коррупцион фирмани бошқарган», – деди шифокорлар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!