Ойда ўсган илк ўсимлик сўлиб қолди

Ойда ўсган илк ўсимлик сўлиб қолди

Ой сиртида жойлашган хитой зонди Чанъэ-4 да ўстирилган илк ўсимлик нобуд бўлди, деб хабар бермоқда Independent нашри. Нашр маълумотига кўра, ойдаги илк ўсимлик унинг суратлари тарқатилганидан сўнг бир сутка ўтиб, тунда сўлиб қолган.

Аввалроқ Хитойлик олимлар Ойдаги тун ҳароратига бардош бера олмаслиги ҳақида маълум қилган эди. Маълум бўлишича, Ой сатҳида тунда ҳарорат -170 даражагача тушиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Чанъэ-4 Хитой космик аппарати Ой сиртига енгил қўнишни амалга оширган ҳамда Ернинг табиий йўлдошига пахта, картошка каби ўсимлик уруғлари, ачитқи ҳамда дрозофил личинкаларини олиб борган эди. Тарихда илк бор пахта уруғи паст гравитацияЮ кучли радиация ҳамда ҳарорат ўртасидаги юқори даражадаги фарққа қарамай униб чиққан.

life.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!