Оятуллоҳ Али Хоминаийнинг дафн маросими якунланди

Оятуллоҳ Али Хоминаийнинг дафн маросими якунланди

Пайшанба куни Эроннинг Машҳад шаҳрида уч ярим ой аввал, АҚШ-Исроил ҳарбий кампаниясининг биринчи кунида ўлдирилган оятуллоҳ Али Хоминаийнинг дафн маросими ўз ниҳоясига етди.

Оятуллоҳ Хоминаий билан видолашув маросимлари олти кун давом этди ва Эрон ҳамда қўшни Ироқнинг бир нечта шаҳарларида бўлиб ўтди. Пайшанба куни тонгда олий раҳбарнинг жасади Машҳадга махсус самолётда олиб келинди.

Эрон тузумининг минглаб тарафдорлари Али Хоминаийнинг суратлари, Эрон байроқлари ҳамда Доналд Трамп ва Бинямин Нетаняҳуни ўлдиришга чақирувчи плакатларни кўтариб чиқишди.

Оятуллоҳ Али Хоманаий шиа мусулмонларининг асосий зиёратгоҳларидан бири, Машҳаддаги Имом Ризо мақбарасига дафн этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар