Овоз берувчиларнинг 57,7 фоизи Маҳалла вазирлигини тугатиш керак, деган фикрда

Овоз берувчиларнинг 57,7 фоизи Маҳалла вазирлигини тугатиш керак, деган фикрда

Ёдингизда бўлса, Ҳукуматни ихчамлаштириш мавзусидаги муҳокамалар доирасида каналим орқали бир сўровнома ташкил қилган эдим. Унда юртимиздаги нақ 24 та (!) вазирликдан қайси бириги тугатиш, қайсиларини эса қўшиб юбориш керак, дея юзлангандик. Сўровномада жами 4 минг 648 нафар респондент иштирок этди, деб ёзади xushnudbek канали.

Натижаларга эътибор қаратсак, овоз берувчиларнинг мутлоқ кўпчилиги, аниқроғи 57,7%и Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигини тугатиш керак, деган фикрда. Шунингдек, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (46,8%) ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги (43,1%)га ҳам тугатиш керак деган овозлар кўп берилган.

Берилган овозларга қарасак, 6 та вазирлик бошқаларига қараганда сезиларли равишда кам овоз тўплашган. Яъни овоз берувчиларнинг катта қисми Мудофаа (1,1%), Соғлиқни сақлаш (1,5%), Ташқи ишлар (1,7%), Молия (1,9%), Ички ишлар (2%) ва Адлия (2,2%) вазирликлари албатта бўлиши керак, деб ҳисоблайди.

Овоз берувчиларнинг 7,3 фоизи эса ҳеч қайси вазирликни тугатиш керак эмас, 24 таси қолаверсин, деган фикрда бўлган.

Қуйидаги рўйхатда тугатилиши ҳақида энг кўп овоз олган вазирликлар рўйхатини кўришингиз мумкин:

1. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 57,7%
2. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 46,8%
3. Инновацион ривожланиш вазирлиги 43,1%
4. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 41%
5. Сув хўжалиги вазирлиги 34,9%
6. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 29,9%
7. Қурилиш вазирлиги 27%
8. Мактабгача таълим вазирлиги 24,7%
9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 21%
10. Туризм ва спорт вазирлиги 20,9%
11. Маданият вазирлиги 20%
12. Транспорт вазирлиги 17,9%
13. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 14,7%
14. Энергетика вазирлиги 13,6%
15. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 12,4%
16. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 10,6%
17. Халқ таълими вазирлиги 7,7%
18. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 7,5%
19. Адлия вазирлиги 2,2%
20. Ички ишлар вазирлиги 2%
21. Молия вазирлиги 1,9%
22. Ташқи ишлар вазирлиги 1,7%
23. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1,5%
24. Мудофаа вазирлиги 1,1%

Тез орада сўровномамизнинг иккинчи қисми, яъни қайси вазирликларни бир-бирига қўшиб юбориш керак, деган савол бўйича натижаларни эълон қиламиз.


Тез орада сўровномамизнинг иккинчи қисми, яъни қайси вазирликларни бир-бирига қўшиб юбориш керак, деган савол бўйича натижаларни эълон қиламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!