Овоз бериш ҳуқуқини қайтариш рад этилди

Овоз бериш ҳуқуқини қайтариш рад этилди

Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси (ПАСЕ)нинг миллий делегациялар ваколатлари тўғрисидаги маърузани кўриб чиқишни кейинга қолдириш тўғрисидаги қарори Ассамблеянинг қобилиятсиз эканлигини намойиш қилди.

“Россия давлат думаси спикер ўринбосари, парламент қуйи палатасининг халқаро фаолиятга масъул бўлмиш Петр Толстой шу баёнот билан чиқди“, дея хабар берди ТАСС.

Бундан аввал, сешанба куни ПАСЕ матбуот хизмати ассамблея регламент тўғрисидаги резолюция лойиҳасини қайта ишлаб чиқиш учун тегишли қўмитага қайтаргани борасида маълум қилган эди. Бу қарор учун 99 нафар депутат овоз берди, 79 нафар депутат қарши чиқди, яна 16 депутат бетараф қолди. Агар резолюция қабул қилинганида эди, у ҳолда Россия ташкилот сессияларида иштирок этишга қайтган бўларди.

“Парламент Ассамблеясининг ваколат ва овоз беришда қарор қабул қилиш жараёнини такомиллаштириш” деб номланган резолюция лойиҳасида Россия тилга олинмайди, бироқ лойиҳа қабул қилинганида эди, Россия делегацияси январь ойидаги сессияда ПАСЕга қайтган бўларди.

2014 йил апрелида ПАСЕ Россия делегациясини овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Москва шунингдек, Ассамблеянинг раҳбар тузилмаларида ишлаш имкониятидан ва сайловларда кузатувчи бўлишда иштирокидан ҳам маҳрум бўлди. 2017 йил июнида Россия ўз делегациясининг ПАСЕда тўла ва шартларсиз ваколати тикланмагунга қадар бадал тўлашни тўхтатиши ҳақда баёнот берди. Москванинг йиллик бадали 33 миллион еврони ташкил қилади. Бу ташкилот бюджетининг деярли 10 фоизи демакдир. Айни дамда Россия ПАСЕда иштирок этмайди, бироқ Европа Кенгаши вазирлар Қўмитасидаги фаолиятини давом эттиради, дея таъкидлайди “Немецкая волна” (”Немис тўлқини”).

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!