ОТМлардаги зўравонликлар ҳақида хабар берувчи портал яратилади

ОТМлардаги зўравонликлар ҳақида хабар берувчи портал яратилади

Аввалроқ, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети декан ўринбосари Б.Й. томонидан талаба-қизни зўрлашга уринилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги муносабат билдирди.

Вазирлик ўз муносабатида бу тахлит хатти-ҳаракатларни кескин қоралашини ва бундай вазиятларга қарши қатъий курашишини маълум қилмоқда.

“Тез орада бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тезкор мурожаат қилиш имконини берадиган махсус портал яратилиши режалаштирилган”, – дейилади вазирлик муносабатида.

Шунингдек, вазирлик ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилишини ва натижаси бўйича жиноятда гумонланувчи университет масъул ходимига нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилишини айтади. Бундан ташқари, расмий муносабатда мазкур ҳолатга йўл қўйган университет раҳбарияти ва масъулларига нисбатан қатъий ташкилий ва интизомий чоралар кўрилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, жиноятда гумонланаётган фуқаро Б.Й. Жиноят кодексининг 105 ва 118-моддалари билан жиноят ишига жалб қилинган ва ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!