Отаси бир йил олдин вафот этган гўдак дунёга келди

A A A
Отаси бир йил олдин вафот этган гўдак дунёга келди

 

AҚШнинг Огайо штатида отаси бир йил олдин вафот этган гўдак дунёга келди, дея хабар берди Daily Mail.

Таъкидлашларича, янги туғилган чақалоқнинг онаси Жули Уилсон 2007 йилда бўлғуси турмуш ўртоғи Трэвис билан танишган. Aёлнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли эр-хотин фарзандли бўла олишмаган. 2016 йилда Уилсоннинг боласи ўлик туғилган. Кўп ўтмай эрида бош мия саратони аниқланди.

Эр-хотин ташхисдан хабардор бўлгач, экстракорпорал уруғлантиришни синаб кўришга қарор қилишди. 2019 йил февраль Трэвис вафот этди. Aмерикалик аёлга эрининг ҳаётлик пайтида икки марта эмбрионни ўтказишди самара бермади.

Эри вафот этганда аёлда бешта музлатилган эмбрион қолди. У ҳомиладор бўлишга уринишни давом эттиришга аҳд қилди. Чунки у ва эри доимо болали бўлишни орзу қилишган. 2019 йил октябрь ойида унга иккита эмбрион ўтказишганди, улар натижа берди.  2020 йил 9 майда Жулининг узоқ кутилган қизи дунёга келди. Унга Логан деб исм қўйишди.

Жулининг айтишича, янги туғилган қизалоқ марҳум отасига жуда ўхшайди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!