Отабек Умаров: «Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон ва бутун дунё ёшлари учун намуна»

Отабек Умаров: «Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистон ва бутун дунё ёшлари учун намуна»

Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров Ўзбекистонга ташриф буюрган UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан бирга тушган суратини Instagram’даги саҳифасига юклаб қуйидагича изоҳ қолдирди.

«Таниқли аралаш жанг санати устаси, россиялик UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов жонажон Ўзбекистонимизга меҳмон бўлиб ташриф буюрди. У билан бирга спорт залида ҳамюртларимиз билан биргаликда машғулот ўтказдик, улар ажойиб инсон билан мулоқот қилишга муяссар бўлдилар. У ўзининг машҳурлигига қарамай ниҳоятда камтар ва самимий инсон экан. Ҳабибнинг спортда эришган юксак натижаларида отаси Абдулманноп Нурмагомедовнинг катта ҳиссаси бор. У ўғлига спортнинг илк сирларини ўргатган ва ўзига бўлган ишончни уйғота олган. Ҳабиб ўз халқининг анъаналарига содиқ муносиб фарзанд, Ўзбекистон ва бутун дунё ёшлари учун намуна»— дея ёзади Отабек Умаров.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!