Отабек Сатторийнинг апелляция суди санаси белгиланди

Отабек Сатторийнинг апелляция суди санаси белгиланди

Отабек Сатторийнинг апелляция суди санаси белгиланди.

Маълумотга кўра, суд шу йилнинг 29 июнь куни соат 10.00да жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди томонидан кўрилади.

Маълумот учун: жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан блогер Отабек Сатторий ЖКнинг 139-моддаси 3-қисми «а», «г» бандлари (оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш) ва 165-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдордаги товламачилик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилиб, 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Сатторийнинг адвокати Умид Давлатовнинг апелляция ишини Сухондарё вилоятидан бошқа вилоятга ўтказиш бўйича илтимосномасига кўра, иш Самарқанд вилоятида кўрилиши белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!