Ота ўғли билан ўз укасига қўл кўтарди

Ота ўғли билан ўз укасига қўл кўтарди

2019 йил 5 март куни Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида яшовчи А.Ғ. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 9 февраль куни шу қишлоқда яшовчи акаси Р.Ғ. ва унинг 28 ёшли ўғли Б.С.лар А.Ғ. уйида ўзаро жанжал туфайли уни қўллари билан бўғгани ва бошига темир жисм билан уриб, жароҳат етказганликларини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, А.Ғ. касалхонага ётқизилиб, Р.Ғ. ва Б.С.лар ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!