Ота-оналар хусусий болалар боғчалари ва мактабларга тўлов учун даромад солиғи тўламайди

Нодавлат мактабгача ёки мактаб таълим ташкилотида ўқиш пуллик ҳисобланади. Ота-она (фарзандликка олувчи)нинг бунинг учун ҳар бир фарзандга ойига 3 млн сўм доирасидаги харажатлари солиқ солишдан озод қилинади.
👉ЎРҚ 785-сон 26.07.2022 йил
Ушбу имтиёз қандай ишлайди?
Ота-онанинг (фарзанд асраб олувчининг) ҳар бир бола учун ойига 3 млн сўм миқдоридаги харажатлари солиқдан озод этилган.
Масалан, ота (она)га унинг иш жойи бўйича ҳар ойда 720 минг сўм (6 млн сўмдан 12%) ЖШОДС ушлаб қолинган ҳолда 6 млн сўм иш ҳақи ҳисобланади.
У бухгалтерияга ўз фарзандининг таъминоти учун МТТга ҳар ойда 2,5 млн сўм ўтказиш ҳақида ариза тақдим этади.
Ушбу 2,5 млн сўм учун солиқ ҳисобланмайди. Бухгалтерия фақат 3,5 млн сўм (6 млн сўм - 2,5 млн сўм) фарқдан солиқ ушлаб қолади. Солиқ 420 минг сўмни (3500 х 12%) ташкил қилади. Ота (она) солиқдан ойига 300 минг сўм тежайди.
Имтиёз қандай қўлланилади?
Ота (она) имтиёзни:
▫️иш жойи бўйича бухгалтерияга маблағларни нодавлат мактабгача ёки мактаб таълим ташкилотига ўтказиш ҳақида ариза ва тўлов учун ҳисоб (шартнома) тақдим этган ҳолда;
▫️солиқ хизматига мй3.солиқ.уз сайти орқали йил якунлари бўйича даромадлар тўғрисида декларацияга шартнома ва тўлов қоғозини бириктириб тақдим этган ҳолда қўллаши мумкин.