Ота-она фарзандини мактабга юборишдан бош тортмоқда. Нега?

Ота-она фарзандини мактабга юборишдан бош тортмоқда. Нега?

Бланденбургда 4 фарзанднинг ота-онаси Андреа ва Михаэль фарзандларининг мактабга бормасликларига рухсат берган. Эр-хотинларнинг фикрича, мактаб демократик асосларга қурилмаган, ҳаққоний фаолият олиб бормайди ва болаларни ҳар тарафлама сиқиб қўяди. Хўш, уларнинг қилаётган ишлари қанчалик тўғри?

Қонуга кўра, ҳар бир ота-она фарзандини мактабга жўнатишга мажбур. Йўқса катта миқдордаги жаримани тўлайди.

Бу оиланинг кутилмаганда айтилган қарори нафақат жарима тўлаш ташкилотларини, балки болалар ҳуқуқини ҳимоялаш кенгаши Jugendamt”нинг ҳам эътиборини тортди. Натижада кенгаш Андреа ва Михаэлнинг хатти-ҳаракатларини болалар ҳуқуқини чеклаш деб топди ва уларнинг ота-оналик ҳуқуқини бекор қилди. Бундан қаттиқ ғазабга тушган Андреа ва Михаэль шикоят билан Олий судга мурожаат қилди. Олий суд эса кенгашнинг қарорини рад этиб, уларнинг ҳуқуқларини қайта тиклади. Лекин энди уларнинг хонадонига ҳар ҳафта кенгаш ходими келиб, болаларни мактабга боришга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо уринишлар натижасиз кетмоқда.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!