Ота фарзандларига алимент сифатида 50 млн. сўмга яқин пул ва "Gentra" ҳадя қилди

Ота фарзандларига алимент сифатида 50 млн. сўмга яқин пул ва "Gentra" ҳадя қилди

Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг қарорига асосан М.Х.дан ундирувчи Ш.Х. фойдасига 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати келиб тушди.

Шунга биноан Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 23-моддаси билан ижро иши қўзғатилган.

Давлат ижрочиси Ф.Мақсудов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор ихтиёрий тарзда фарзандлари вояга етгунга қадар алимент пуллари – 46 млн. 613.952 сўмни олдиндан тўлади. Вояга етмаган икки нафар фарзанди учун "Gentra" автомобилини совға қилди.

Алиментчи отанинг ўз фарзандларини ўйлаб қилган ҳадялари ва олдиндан тўлови сабаб ундирувчи Ш.Х.нинг тилхати асосида мазкур алимент ундирувига оид ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 41-моддасига кўра тамомланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!