Ота бегона йигит билан қочмоқчи бўлган қизини ўлдирди. Руҳоний қонунни кучайтирмоқчи

Ота бегона йигит билан қочмоқчи бўлган қизини ўлдирди. Руҳоний қонунни кучайтирмоқчи

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний 14 ёшли қиз отаси томонидан ўлдирилганидан кейин аёлларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги қонунларни кучайтириш зарурлигини билдирди.

Ҳодиса Эрон шимолида жойлашган Талеш туманидаги қишлоқлардан бирида юз берди. Эрон оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, ота 14 ёшли қизи Ромина Ашрафини бегона эркак билан икки мартадан кўпроқ бирга қочишга уринганидан сўнг қотилликни амалга оширган.

Фожиа чоршанба куни ҳукумат йиғилишида муҳокама қилинди. Эрон раҳбари Ҳасан Руҳоний зўравонликка қарши қонун лойиҳаларини тайёрлашни тезлаштиришни талаб қилиб, воқеадан афсусда эканлигини таъкидлади.

Худди шу маълумотни Эроннинг аёллар ва оила масалалари бўйича вице-президенти Масуме Эбтекар ҳам тасдиқлади. У твиттердаги саҳифасида: "Бугун Роминанинг иши Вазирлар маҳкамаси йиғилишида муҳокама қилинди. Мен аёлларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган қонун лойиҳаларини тайёрлашни буюрдим", — деб ёзиб қолдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!