От туфайли юз берган автоҳалокат натижасида 3 нафар ўзбекистонлик ўлди

От туфайли юз берган автоҳалокат натижасида 3 нафар ўзбекистонлик ўлди

Қозоғистоннинг  Туркистон вилоятида полициячилар беш кишининг ўлимига олиб келган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги жиноят ишини текширмоқда.

Ҳодиса 5 ноябрь куни тахминан тунги 1 да Чордара тумани ҳудудида юз берган. Аниқланишича, Чордара-Абай трассасида «МАЗ» юк машинаси ҳайдовчиси йўлга югуриб чиққан отни босиб кетган. Сўнг юк машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб, Lexus автомобили билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Lexus ҳайдовчиси, олмаоталик эркак ва унинг тўрт нафар йўловчиси — Чордара тумани фуқароси ва уч нафар Ўзбекистон фуқароси олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлди. Lexus’нинг Ўзбекистон фуқароси бўлган яна бир йўловчиси шикастланишлар билан туман касалхонасининг жонлантириш бўлимига жойлаштирилди.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Юк машина ҳайдовчиси, Қизилўрда вилояти фуқароси ҳибсга олинди. Отнинг эгаси кимлиги аниқлаштирилмоқда.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!