От гўштини энг кўп истеъмол қиладиган давлатлар

От гўштини энг кўп истеъмол қиладиган давлатлар

Туркманистонда отни сўйиш ва истеъмол қилиш қонун билан тақиқланган бўлса, Исроил давлатида диний эътиқод туфайли от гўштини истеъмол қилиш ман қилинган. Араб халқларида эса от гўштини истеъмол қилиш тавсия этилмайди, деб ёзади "qalampir.uz"

Бироқ, баъзи давлатларда от гўштидан тайёрланган таомлар тансиқ  ва парҳез ҳисобланиб, севиб истеъмол қилинади. Жумладан, қуйидаги 9 та давлатда от гўшти энг кўп истеъмол қилинадиган маҳсулот турига киради:

Европа қитъасидан Францияда от гўштидан дудланган колбасани, Германияда қовурилган от гўштини, Бельгияда парҳез таом сифатида, Швейцария от гўштини дудлаб ва Шотландияда эса от гўштидан тайёрланган чипс ва гамбургер севиб истеъмол қилинади.  

Осиё қитъасидан Хитойда от гўшти гуруч билан бирга, Индонезияда кўмир ёқиб қовурилган от гўштидан тайёрланган кабобни ва Японияда эса от гўштини юпқа кесиб хомлигича ейишни хуш кўришади.

Шунингдек, Қозоғистонда от гўштидан тайёрланган таом энг кўп истеъмол қилинади. Хусусан бешбармоқ миллий таоми. Қозоқ халқи дунёда от гўштини истеъмол қилиш бўйича Хитойдан кейин иккинчи ўринда туради.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!