Остонада Ўзбекистон савдо мажмуи очилади

Остонада Ўзбекистон савдо мажмуи очилади

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Қозоғистон Республикасидаги ваколатхонаси расман рўйхатдан ўтди.

Жамғарманинг ижрочи директори Миразиз Исаковнинг таъкидлашича мазкур ваколатхонанинг асосий вазифаси қўшни давлат бозорида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, хорижий ҳамкорларни топиш, маҳаллий брендлари рекламасини таъминлаш,шунингдек, кўргазма, ярмарка, тендер савдолари ва бошқа тадбирларда ўзбек тадбиркорланинг иштирокини ташкиллаштиришдан иборат.

Шунингдек, қозоғистонлик ҳамкорларнинг Ўзбекистонга ташрифини уюштириш, уларнинг юртимиз тадбиркорлари билан ҳамкорлик алоқларини ўрнатишда амалий кўмак кўрсатилади. Ана шу мақсадда ваколатхона қўшни давлат ишбилармон доира вакилларининг юртимизда бизнес юритиш учун шароитлар ҳақидаги маълумотлар билан кенгроқ таништириб бориш орқали уларнинг Ўзбекистонга сармояларни киритишга жалб қилишда фаол иштирок этади.

Дарвоқеа, Жамғарманинг ваколатхонаси ташаббуси билан Остона шаҳрида Ўзбекистон савдо мажмуини ташкил этиш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Қозоғистонлик ҳамкорлар билан ушбу савдо мажмуида ўзбекистонлик экспортчилар учун барча шарт-шароитлар яратилади. Мажмуанинг биринчи қаватида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олса, юқори қаватларда мебель ва тўқимачилик, гилам ва бошқа саноат маҳсулотлари жой олади. Бу эса, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини кенгайтириш билан биргаликда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Manba: uz24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!