Остонада КХШТ сессияси иш бошлади

Остонада КХШТ сессияси иш бошлади

Остона шаҳрида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти кенгашининг сессияси бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz. Унда  Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Россия президенти Владимир Путин, Белоруссия президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков,Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи ва КХШТ бош котиби вазифасини бажарувчи Валерий Семериков иштирок этмоқда.  

КХШТ сайтида берилган маълумотларга кўра, кенгаш иштирокчилари ташкилот фаолияти ҳамда халқаро ва минтақавий хавфсизлик, ташқи сиёсий фаолият билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишади.

Хабар қилинишича, қатор масалалар давлатлар раҳбарларининг тор доирадаги музокараларида муҳокама қилинади. Айрим масалалар эса ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари, хавфсизлик кенгашлари котиблари ҳамда ташкилот бош котиби вазифасини бажарувчи иштирокидаги пленар йиғилишда кўриб чиқилади.

Аввалроқ, Россия президенти ёрдамчиси Юрий УшаковКХШТ етакчилари тор доирада ташкилотнинг янги бош котибини сайлаш масаласини муҳокама қилишларини билдирганди.

Шунингдек, Россия давлат думаси спикери Вячеслав Володин Ўзбекистон Олий Мажлиси сенати раиси Ниғматилло Йўлдошевга Ўзбекистон КХШТ парламент ассамблеяси йиғилишларида кузатувчи давлат сифатида қатнашиши мумкинлиги ҳақидаги таклиф билан чиққани хабар қилинганди. 

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!