ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ: Ватанимиз спорт шарафини кимлар ҳимоя қилади?

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ: Ватанимиз спорт шарафини кимлар ҳимоя қилади?

Яна бир ҳафтадан кейин Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида 18-бор ўтказилаётган ёзги Осиё Ўйинлари старт олади. 

Қитъамиздаги тўрт йилликнинг муҳим спорт тадбирида иштирок этувчи спортчиларимиз Индонезия сари сафарларини бошлаб юборишди. Биринчилардан бўлиб, Жакартага футбол бўйича Олимпия терма жамоамиз етиб борди. Сўнгги ўқув-машғулотларини Тошкентда олиб борган футболчиларимиз йиғин доирасида “Металлург” клуби вакиллари билан ўртоқлик учрашуви ўтказишди ва шу ўйиндан сўнг Жакартага борувчи асосий таркиб ўйинчилари аниқланиб олинди. 

Равшан Ҳайдаровнинг рўйхатига киритилган футболчилар: 

Дарвозабонлар:

Ботирали Эргашев “Навбаҳор”

Раҳим Давронов “Машъал”

 

Ҳимоячилар:

Достонбек Турсунов “Нефтчи”

Ислом Қобилов “Бунёдкор”

Аббос Отахонов “Металлург”

Ҳожиакбар Алижонов “Пахтакор”

Рустам Ашурматов “Бунёдкор”

Акром Комилов “Бунёдкор”

 

Ярим ҳимоячилар:

Одил Ҳамробеков “Насаф”

Жавоҳир Сиддиқов “Қўқон-1912”

Жасур Яхшибоев “Пахтакор”

Дониёр Нарзуллаев “Насаф”

Жалолиддин Машарипов “Пахтакор”

Азиз Турғунбоев “Навбаҳор”

Хуршид Ғиёсов “Бунёдкор”

Икром Алибоев “Локомотив”

Достон Ҳамдамов “Анжи”, Россия

 

Ҳужумчилар:

Забиҳулло Ўринбоев “Металлург”

Бобир Абдухолиқов “Насаф”

Андрей Сидоров “Нефтчи”.

Шунингдек, Осиё Ўйинларида иштирок этувчи бошқа спорт делегациямиз таркибини ҳавола қилишда давом этамиз.

 

ҚИЛИЧБОЗЛИК

Роман Александров

Олег Соколов 

Файзулла Алимов

Жавоҳирбек Нурматов

Бош котиб - Муҳаммад Ҳумоюн Иброҳимов

Мураббийлар - Руслан Кудаев, Игорь Чикинев.

 

ВЕЛОСПОРТ

 

Андрей Измаилов

Мурод Холмуродов

Рената Байметова

Ольга Забелинская (Олимпия ўйинларида Россия шарафини ҳимоя қилиб келган, қатор совринларни қўлга киритган мазкур спортчи халқаро мусобақаларда россиялик спортчиларга бўлаётган муносабатлардан безиган холда бундан кейин халқаро турнирларда Ўзбекистон байроғи остида тишни ихтиёр этди. У 5 июлдан Ўзбекистон фуқаролик паспортини қўлга киритди).

Жамоа раҳбари - Козим Ўринбойхўжаев

Мураббийлар - Рустам Нуритдинов, Алексей Смирнов.

 

САМБО

Ислом Аҳмаджонов 

Аҳмад Раҳматиллоев 

Неъматжон Ёқубов 

Камолиддин Холмаматов 

Нодира Гулова 

Мадина Турғунбоева 

Гулмира Исматова 

Нилуфар Давлетова 

Жамоа раҳбари - Равшан Аҳмаджонов 

Мураббийлар - Роман Шакиров, Екатерина Близнецова.

 

СПОРТ ГИМНАСТИКАСИ

Оксана Чусовитина

Сабина Туробова

Антон Фокин

Абдулла Азимов

Расулжон Абдураҳимов

Ҳусниддин Абдусаматов

Акобир Ҳамроқулов

Федерация раиси ўринбосари - Руслан Мустаев

Мураббийлар - Андрей Нилов, Светлана Кузнецова, Евгений Галкин.

Шифокор - Светлана Святская.

 

БАДИИЙ ГИМНАСТИКА

Сабина Тошкенбоева

Нуринисо Усманова

Дилдора Раҳматова

Асал Икромова

Мураббийлар - Елена Асланова, Лилия Власова

Массажчи - Алексей Шачнев.

 

ТРАМПОЛИН

Амиран Бабаян

Самирбек Усмонов

Фарангиз Рўзиева

Мураббий - Розия Якубова.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада юртимиз шарафини 232 нафар спортчимиз спортнинг 30 тури бўйича ҳимоя қилишади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!