Осиё Кубоги-2019: Ўзбекистон пенальтилар сериясида Австралиядан енгилди

Осиё Кубоги-2019: Ўзбекистон пенальтилар сериясида Австралиядан енгилди

Ўзбекистон футболчилари Осиё Кубоги-2019 1/8 финалида пенальтилар сериясида Австралияга мағлуб бўлди. Миллий терма жамоа мусобақадаги иштирокини якунлади.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги-2019 1/8 финалида пенальтилар сериясида Австралиядан мағлубиятга учради. Душанба куни Ал-Айн амирлигидаги шайх Халифа халқаро стадионида бўлиб ўтган учрашув 4:2 (0:0) ҳисобида якунланди.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги-2019 1/8 финалида пенальтилар сериясида Австралиядан мағлубиятга учради. Душанба куни Ал-Айн амирлигидаги шайх Халифа халқаро стадионида бўлиб ўтган учрашув 4:2 (0:0) ҳисобида якунланди.

Биринчи таймда Ўзбекистон футболчилари фаолроқ ва ўткирроқ ўйин кўрсатди. Тўпга эгалик бўйича қарийб тенг натижа қайд этилган бўлса ҳам, Эктор Купер шогирдлари рақиб дарвозасига беш маротаба зарба йўллади.

Ҳужумчи Элдор Шомуродов бош билан гол киритиш учун ажойиб имкониятга эга бўлди, бироқ у дарвозабон Мэтью Райан орқали тўпни ошира олмади.

Иккинчи таймда Австралия босимни оширди ва Игнатий Нестеров дарвозаси олдида бир неча қулай имкониятларга эга бўлди. Бироқ зарбалар голга айланмади.

Қолган вақтда жамоалар ҳисобни очолмади ва қўшимча таймлар белгиланди. Биринчи 15 дақиқада Игнатий Нестеров бир нечта ажойиб сейвларни амалга оширди.

Пенальтилар сериясида ҳисоб 4:2 кўринишини олди ва Австралия ғалаба қозонди.

Чорак финалда Австралия БАА Қирғизистон ўйини ғолиби билан ўйнайди.

Бошланғич таркиблар

Ўзбекистон (4 3 2 1): Игнатий Нестеров Олег Зотеев, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Хошимов Жавоҳир Сиддиқов, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов Элдор Шомуродов.

Австралия (4 3 3): Мэтью Райан Азиз Бехич, Трент Сейнсбери, Милош Дегенек, Райан Грант Жексон Ирвин, Том Рогич, Марк Миллиган Крис Оикономидис, Жейми Макларен, Авер Мабил.

Manba: gazeta. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!