Ортиқхўжаев яна бир лойиҳани амалга оширади

Ортиқхўжаев яна бир лойиҳани амалга оширади

Тошкент шаҳрида бутунжаҳонга машҳур бўлган Франциянинг “Intervilles” каби экстремал шоунинг аналоги ҳам ташкил этилади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган “Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида келтириб ўтилган.

Ҳужжатнинг ташкилий чоралар қисмига кўра, ёшлар ўртасида ўтказиладиган мусиқа ва рақс фестиваллари режа-жадвали ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.

Тошкент шаҳрида Марказий Осиёнинг энг баланд “Банджи-джампинг” (арқонда сакраш) аттракциони барпо этилади. Бу вазифани амалга ошириш Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Жаҳонгир Ортиқхўжаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдулазиз Аққулов) зимммасига юклатилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!