Ортиқхўжаев «Мовий гумбазлар» ресторани олдидаги хиёбонни таъмирлашга ўз ёнидан 6 млрд сўм сарфлаганини маълум қилди

Ортиқхўжаев «Мовий гумбазлар» ресторани олдидаги хиёбонни таъмирлашга ўз ёнидан 6 млрд сўм сарфлаганини маълум қилди

Тошкент шаҳридаги «Мовий гумбазлар» ресторани олдидаги хиёбонда 2019 йилда 6 миллиард сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Бу ҳақда 13 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Истиқлол» мажмуасининг қурилиш масаласида жамоатчилик вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда айтиб ўтди.

«Мен бу ерга икки йил аввал келган эдим. Ерда ётган нарсаларни кўриб, бу ерга биров оиласи билан келмасди», — деди пойтахт ҳокими.

«Мовий гумбазлар» ресторани стол, креслолар олиб чиқиб чилимхона қилиб қўйган эди. Уларни олдирдик, тозалатдик, ноқонуний қурилишларни олиб ташладик, чиройли жойга айлантирдик. Бунга 6 миллиард сўм пул сарф қилинди. Ҳамма «бюджет пулими» деб сўраши мумкин. Йўқ, мен ўз шахсий маблағимдан қилганман», — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Тошкент шаҳар ҳокимининг алоҳида таъкидлашича, «Мовий гумбазлар» ресторани олдидаги хиёбон у учун ҳам муқаддас жой.

«Бу жойда менинг ҳам ёшлигим ўтган, кўпчиликка ўхшаб мен ҳам, шу хиёбонни сақлаб қолишни хоҳлайман. Мен ҳам Тошкентда 46 йилдан буён яшайман», — дея қўшимча қилди пойтахт раҳбари.

Аввалроқ Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Истиқлол» мажмуасини барпо этиш масаласи юзасидан аҳоли билан учрашгани ва боғдаги бир дона дарахт кесилса, ўша куниёқ лавозимидан кетишга тайёрлигини маълум қилган эди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!