Ортиқхўжаев коронавирус бўйича махсус йиғилиш ўтказди

Ортиқхўжаев коронавирус бўйича махсус йиғилиш ўтказди

Бугун пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳрига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штаби раҳбари, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев бошчилигида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳар сектор раҳбарлари, туман ҳокимлари ва бошқармалар раҳбарларидан иборат штаб аъзолари қатнашдилар.

Йиғилишда сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари ортаётганлиги юзасидан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ахбороти тингланди.

Шунингдек, мавжуд вазиятни назоратга олиш, шаҳримизнинг барча туманлари, маҳаллалари, иш жойлари ва таълим масканлари, шунингдек, аҳоли кўп тўпланадиган бозорлар ва савдо марказлари, жамоат транспортларида амалдаги карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилинишини таъминлаш муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Пойтахтимиз ҳудудида коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш ҳамда амалдаги карантин талаблари ва санитар-гигиена тартиб қоидаларига аҳоли томонидан тўлиқ риоя этилишини назоратга олиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш якунида Штабнинг тегишли қарори қабул қилинди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!