Орбан: Венгрия парламенти Финландия ва Швециянинг НАТОга киришини кейинроқ маъқуллайди

Орбан: Венгрия парламенти Финландия ва Швециянинг НАТОга киришини кейинроқ маъқуллайди

Венгрия Давлат ассамблеяси (бир палатали парламент) бу йил, кутилганидан фарқли ўлароқ, Финландия ва Швециянинг НАТОга қўшилиши ҳақидаги келишувни ратификация қилмайди. Венгрия ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, Бош вазир Виктор Орбан шу ҳақда маълум қилган.

“Венгрия Финландия ва Швециянинг НАТОга аъзолигини қўллаб-қувватлайди, фақат депутатлар бу масалани келаси йил кўриб чиқадилар”, деди Орбан.

Альянсга аъзо 30 давлатдан фақат Венгрия ва Туркия Финландия ва Швециянинг НАТОга кириши тўғрисидаги протоколни, ҳозирча, ратификация қилмаган.

Аввалроқ Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто бу икки давлат билан боғлиқ ҳужжатлар ратификация қилиниши масаласини кечиктириш нияти йўқлигини маълум қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!