Оққушлар кимга тегишлилигини биласизми?

Оққушлар кимга тегишлилигини биласизми?

Буюк Британияда XII асрдан бери амалда бўлиб келаётган Swan Upping қонунига кўра, мамлакатдаги барча ёввойи оққушлар қирол/қиролича  мулки саналади. Ўтмишда оққуш гўштидан  фақат инглиз қироллари дастурхони учун таомлар ҳозирланган. 

Ҳозирда оққуш гўшти истеъмол қилинмаса-да, улар  Қиролича Елизавета II нинг мулки саналади. Ҳар йили июль ойининг 3-ҳафтасида қироллик хонадонининг масъул хизматчилари Темза дарёси ва унинг ирмоқлари бўйлаб оққушларга махсус ҳалқа илиб чиқишади.

Бу оққушнинг қонунан Қиролича қарамоғига олинганини билдиради. Мазкур қушларни овлаш, уларга зарар етказиш қатъиян тақиқланади. 

Эслатиб ўтамиз, Оққушларнинг икки тури “Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби”га киритилган бўлиб, мамлакатлимизда ҳам уларни овлаш қатъиян ман этилган.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!